АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Рочестер шаҳрида яшовчи Мартин Лакин ўз уйини ичидан бузиб, деворларига аквариум ўрнатди, дея хабар бермоқда Metro.
Турар-жой деворларига беш минг литр сиғимли аквариум ўрнатиш учун ярим йил вақт ва 230 минг доллар керак бўлди. Қурувчилар уй эгасини бино қулаб тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, бироқ бу эркакни тўхтатиб қолмади.
49 ёшли Лакин, унинг рафиқаси Кей ва ўғли Жеймс яшайдиган уйда аввалдан аквариум бўлган, бироқ оила бошлиғига у кичик бўлиб кўринган.
Аквариумнинг ичига 120 та балиқни қўйиб юборишди, ярим тонна тирик коралларни, махсус техникани, насос ҳамда аквариумни 24 соат давомида назорат қилиб турувчи компьютерни жойлашди.
Изоҳ (0)