Парижда ўтказилган махсус операция давомида француз полицияси етти тоннадан ортиқ нашани мусодара қилди, деб хабар беради «ТАСС» Франция Ички ишлар вазирлиги вакиллари маълумотига таяниб.
Бу охирги икки йил ичида мамлакат бўйича мусодара этилган нашанинг энг йирик партиясидир. Бундан ташқари бу бевосита Франция пойтахтида қўлга олинган рекорд даражадаги партия ҳисобланади.
Гиёҳванд моддалар Сена ўнг соҳилида, шаҳарнинг XVI округидаги учта минивенда бўлган.
Изоҳ (0)