АҚШ президенти Барак Обаманинг қиёфадоши, хитойлик актёр Сяо Цзиго ўн дақиқали чиқиши давомида 1,5 минг доллар ишлаб топмоқда. Бу ҳақда NBC News маълумотларига таяниб, «Казинформ» хабар берди.
29 ёшли актёрнинг айтишича, Америка президентига ўхшаш эканлигини унга илк бор 2008 йилда айтишган. «Ҳаво ҳаддан ташқари исиб кетганида сочимни калталатдим. Шунда Обама ҳақидаги барча янгиликларни кузатиб юрадиган ҳамкасбим «Обамага жуда ҳам ўхшар экансан!», деб айтган», — дея ҳикоя қилади Цзиго.
Сяо 2012 йили Хитойнинг истеъдодлар томошаси — Chinese Dream Show’да иштирок этганидан сўнг танилган.
Изоҳ (0)