Бразилия федераль полицияси амалдаги президенти Дильма Русефнинг ўтган йилги сайловолди кампанияси вақтида йўл қўйилган эҳтимолий қоидабузарликлар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полиция баёнотига кўра, тергов ҳаракатлари 7 октябрь куни, Олий сайлов суди судьясининг қароридан сўнг бошланган. Президент Русефнинг маъмурияти тергов юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Тергов амалдаги президент ва вице-президент Мишель Темер томонидан сайловолди кампанияси давомида фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган маблағлардан фойдаланилганми-йўқми, шуни аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Newsweek нашрининг ёзишича, агар қўйилаётган айб исботланадиган бўлса, Русеф истеъфога чиқишга мажбур бўлиши мумкин. Шунга қарамай, тергов ҳали бир неча ой, балки ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин.
Изоҳ (0)