Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Анастасия Сердюкова Чехиянинг Брно шаҳрида ўтказилган Гран-При турнирида 4 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда «OlamSport» хабар бермоқда.
Сердюкова лентадаги машқларда олтин медалга сазовор бўлди. Булавада кумуш, ҳалқа ва тўп билан бажариладиган машқларда эса бронза медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)