Швейцариянинг Ньон шаҳрида Евро—2016 саралашининг плей-офф босқичига қуръа ташланди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган 8 терма жамоа қуръа натижасига кўра 4 та жуфтлик ҳосил қилди.
Қуръадан олдин жамоалар иккита саватчага ажратилган эди:
1-саватча: Босния ва Герцеговина, Украина, Швеция, Венгрия.2-саватча: Дания, Ирландия, Норвегия, Словения.
Қуръа натижалари эса қуйидагича бўлди:
Украина – СловенияШвеция – ДанияБосния ва Герцеговина – ИрландияНорвегия – Венгрия
Плей-офф баҳсларининг дастлабки ўйинлари 12—14 ноябрь, жавоб учрашувлари 15—17 ноябрь кунлари ўтказилади. Жуфтлик ғолиблари келаси йили Францияда ўтадиган Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Изоҳ (0)