Корея Республикаси, Хитой ва Япония олий раҳбарияти вакиллари Сеулда бўлиб ўтадиган саммитда КХДР ядро муаммоси бўйича биргаликдаги декларацияни қабул қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Ҳужжатда Пхеньянни БМТ Хавфсизлик кенгашининг унга ядро ва ракета синовларини ўтказишни тақиқловчи резолюцияларига риоя қилиш, шунингдек, 2005 йилдаги олти томонлама музокараларда Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш бўйича келишувларни бажаришга чақиришади. Унга мувофиқ, КХДР халқаро энергетик ва иқтисодий кўмак эвазига атом қуролидан воз кечишга ваъда берганди.
Саммит иштирокчилари олти томонлама алоқаларни қайта тиклаш учун биргаликда ишлаш қарори ҳақида эълон қилиши ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)