Куба ташқи ишлар вазирлиги Сурия ҳудудига мамлакат ҳарбийлари юборилмаганини расман инкор этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қисқача раддияда «вазирлик Куба қўшинлари Сурияда жойлаштирилгани тўғрисидаги асоссиз ва масъулиятсиз маълумотларни қатъиян рад этади», дея маълум қилинган.
Олдинроқ Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест ҳам журналистлар билан ўтказилган брифингда АҚШ Сурияда Куба ҳарбийлари мавжудлиги тўғрисидаги хабарларни тасдиқламаслигини айтиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Куба элчихонасининг Дамашқдаги вакили Гавананинг Сурияга ҳарбийлар жўнатгани тўғрисидаги миш-мишларни назарда тутиб, «бу Россия лемурларни ҳимоя қилиш учун Мадагаскарга ҳарбийларни юборди, деб таъкидлаш каби аҳмоқона гап», — дея изоҳ берганди.
Изоҳ (0)