17 октябрь, шанба куни Россия пойтахтидаги Новоясеневский шоҳ кўчаси ва Вильнюс кўчаси кесишмасида 23 ёшли ўзбекистонлик аёл маст ҳайдовчи томонидан уриб юборилган ва ҳалок бўлган. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Москва ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Галиакберовнинг айтишича, автоҳалокат чоғида Chevrolet Cruze машинасининг давлат рақами тушиб қолган ва айнан мана шу далил айбдорни топишга ёрдам берган.
«Тиббий текширув чоғида ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги аниқланди. Содир бўлган ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади», — дея таъкидлаган Галиакберов.
Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс олдинроқ маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган ва машинани тегишли рухсатномасиз бошқарган.
Изоҳ (0)