БМТ бош котиби Пан Ги Мун АҚШ расмийларининг Афғонистонда ҳарбий хизматчиларни қолдириш тўғрисидаги қарорини маъқуллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«АҚШ расмийлари президент Обама Афғонистонда маълум миқдордаги ҳарбий хизматчиларни сақлаб қолишга қарор қилгани ҳақида мени хабардор этишди. Бу қарорни қўллаб-қувватлайман», — дея таъкидлаган бош котиб.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам 2016 йилдан сўнг Афғонистонда АҚШ ҳарбий контингенти қолдирилишини маъқуллаган эди.
Изоҳ (0)