Одесса вилоятида саёҳат катерининг ҳалокатига, дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг икки баробар ортиқча юк олгани сабаб бўлган. Бу ҳақда, «Корреспондент.net» хабарига кўра, инфратузилмалар вазири ўринбосари Юрий Васков маълум қилди.
«Украина кемачилик регистри маълумотларига кўра, катер 12 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзосини олиб юриш учун рухсатномага эга бўлган, бироқ бугун кема денгизга 33 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси билан чиққан, яъни, катер икки марта кўп юк олган. Дастлабки маълумотларга кўра, айнан шу ҳолат фожиага сабаб бўлган», — деди Васков.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь, шанба куни Одесса вилояти Белгород-Днестр туманидаги Затока шаҳарчаси яқинида йўловчи катери ағдарилиб, чўкиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.
Шу муносабат билан Украинанинг Одесса вилоятида мотам эълон қилинган.
Изоҳ (0)