Буюк Британиянинг Бристоль шаҳри фуқароси онлайн-аукционда «Скорпион» (CVRT) бронетранспортёрини харид қилганидан сўнг ўзига янги уй ахтаришга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Харидор — 44 ёшли муҳандис Жеф Вулмернинг айтишича, 9 минг фунт стерлингга (тахминан 14 минг доллар) тушган «тасодифий» харид янада каттароқ харажатларга олиб келди. У етти тонна оғирликдаги, 75 миллиметрли тўпга эга жанговар машинани қўядиган жой тополмагач, икки хонали квартирадан каттагина уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлган.
Атрофдагилар «Танкчи» дея лақаб қўйиб олган Вулмер олдин Канада қуролли кучларида фойдаланилган машинани йил давомида таъмирлаб, ишлаб чиқарувчи кафолатлаган соатига 80 километр тезликка эришиш ниятида.
Изоҳ (0)