Гондурасга ёпирилган шиддатли ёмғир оқибатида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб оилалар мол-мулкига зиён етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Комаягуа департаментида жала кичик посёлкада кўчкига сабаб бўлди. Тонналаб тупроқ босиб қолган уйда оиланинг барча аъзолари — ота-она ва уларнинг уч нафар фарзанди нобуд бўлди.
Мамлакатда 16 октябрь, жума кунидан бери ёмғир тинмаган. Ёғинлар асосан Санта-Барбара ва Кортес департаментларига зиён етказган: бу ҳудудларда далалар ва хонадонлар вайрон бўлган. Пойтахт Тегусигальпани давлатнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи шаҳри — Сан-Педро-Сула билан боғловчи йўл ҳам қисман бузилган.
Изоҳ (0)