Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Хитой давлат раҳбари Си Цзиньпин билан бўладиган бўлажак учрашувда Сурияда операция бўйича Хитойнинг кўмагига эришиш ниятида. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Daily Mirror нашри маълумотларига кўра, Кэмерон Сурия осмонида Россия авиацияси билан эҳтимолий низолар юз бериши олдини олиш мақсадида Си Цзиньпиндан Россия президенти Владимир Путинга таъсир кўрсатишни илтимос қилади.
Бундан ташқари, The Daily Mirror’нинг қайд этишича, Кэмерон Хитой етакчисидан, агар операцияни ўтказиш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинадиган бўлса, Хитойнинг Буюк Британияга қарши чиқмаслиги кафолатини олишни ҳам режалаштирган.
«Кэмерон Россия МиГлари ва Британия Торнадўлари ўртасида юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида барча чораларни ишга солмоқда», — деб ёзади The Daily Mirror.
Изоҳ (0)