АҚШ суди Apple компаниясига Мадисондаги Висконсин университетига iPhone учун процессорлар ишлаб чиқишда патент ҳуқуқларини бузганлиги туфайли 234 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади, дея хабар бермоқда Meduza.
Даъво суммаси 800 миллион доллардан зиёд эди. Apple суд қароридан норози бўлиб шикоят аризаси бериш ниятида. Апелляция 18 ойгача вақт олиши мумкин.
Apple бузган патент 1998 йилда рўйхатга олинган бўлиб, у микропроцессорлар самарадорлигини оширишга алоқадор.
Изоҳ (0)