Airbus компанияси «Конкорд-2» деб ном олган янги самолёт учун патент олди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Fox News телеканали хабарига кўра, янги ҳаво кемаси йўловчиларни Нью-Йоркдан Лондонга атиги бир соатда элтиб қўйиши мумкин.
Бу, парвозлари 12 йил аввал тўхтатилган товушдан тез учар «Конкорд» самолётлари томонидан қайд этилган кўрсаткичидан уч баробар юқори натижадир.
Маълум бўлишича, ҳозирча Airbus янги самолётлардан фақат ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ниятида. Унинг салони 19 йўловчига мўлжалланган.
Изоҳ (0)