АҚШда истиқомат учун гувоҳнома («Грин кард»)га эга бўлиш бўйича лотереяда 2015 йилда рекорд миқдордаги — 265 086 нафар россиялик иштирок этди, дея хабар бермоқда Meduza. Россияга жами тўрт минг кишилик квота ажратилган.
АҚШ давлат департаменти маълумотига кўра, 2014 йилда россияликларга АҚШда иш ёки ўқиш учун вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи 245 638 та виза тақдим этилган. Яна 3622 нафар Россия фуқароси оилавий ёки бошқа сабабларга кўра АҚШда доимий истиқомат учун гувоҳномага эга бўлган, жумладан 56 киши визаларни ярим миллион доллар ва ундан кўп ҳажмдаги инвестициялар эвазига қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни АҚШ давлат департаменти «Грин кард» ёки «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» лотереясига онлайн режимда рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. 2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтиш муддати тугайди.
Изоҳ (0)