Украина Қрим ва Донбасс учун Россиядан 1 триллион доллар миқдорида товон пули талаб қилиш ниятида. Бу ҳақда, «Сегодня.ua» хабарига кўра, Украина бош вазири Арсений Яценюк маълум қилди.
«Юридик жиҳатдан Россия билан боғлиқ икки ишимиз бор, бу икки юридик иш Қримнинг Россия томонидан аннекция қилинишини ҳам, Россиянинг Донецк ва Луганск вилоятларига суқилиб киришига ҳам дахлдордир», — деди Яценюк.
Украина бош вазирининг сўзларига кўра, 1 триллион доллар — фақат Қрим учун тўланиши керак бўлган пулдир, товон пулининг якуний миқдори бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, чунки «Донбассдаги Россия агрессияси ҳали давом этмоқда».
Арсений Яценюкнинг қайд этишича, Украина компаниялари ва банклари барча судларда Россия билан судлашади.
Ўз навбатида, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина бош вазирининг сўзларига изоҳ берди: «Қрим — Россия ҳудуди, Донбасс эса — Украина ҳудуди. Бунга 1 триллионнинг нима алоқаси бор? Тушунарсиз», — деди у.
Изоҳ (0)