Таиланд шимолидаги Чианг Май шаҳрида яшовчи Сонгсри лақабли фил ўзининг подачисини ҳимоя қилишга уринди, деб хабар беради The Mirror.
Подачи филнинг муносабатини текшириб кўриш учун дўстлари билан муштлашувни саҳналаштирди. Шу атрофда юрган фил ҳодисадан шу заҳоти таъсирланиб, дўстини ранжитган одамни қувиб кетди. Хавф бартараф этилгандан сўнг, фил подачининг ўрнидан туришига ёрдамлашиш учун хартумини тутиб турди.
Нашрнинг таъкидлашича, филлар нафақат турдошларига, балки одамларга нисбатан ҳам ҳис-туйғуга эга сутемизувчи ҳайвонлардир.
Изоҳ (0)