Россия президенти Владимир Путин бош вазир Дмитрий Медведевни 1-даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шу муносабат билан чиқарилган фармонда мазкур орден «давлат олдидаги катта хизматлари, Россия Федерациясини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун» тақдим этилгани таъкидланган.
Олдинроқ бош вазирнинг рафиқаси Светлана Медведева Рус православ черковининг аёллар учун бериладиган олий мукофоти билан тақдирланган эди.
Изоҳ (0)