Compass Airlines авиакомпанияси самолёти Лос-Анжелес аэропортидан амалга оширилиши лозим бўлган парвозни зудлик билан тўхтатишига тўғри келди. Бунга кутилмаганда учиш майдонига кириб қолган аэропорт техник хизмати автомобили сабаб бўлган, дея хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, учувчи шошилинч тарзда самолёт тормозини босишга мажбур бўлган. Ҳаво кемаси бортида 78 нафар йўловчи бор эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)