«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Луис Суаресдан ажойиб совға қабул қилиб олди, деб хабар беради «Uff.uz».
Уругвайлик футболчи дўстига мультфильм қаҳрамонларидан бири бўлган гном тасвири туширилган либос тақдим қилган. «Оппоғой ва етти гном» мультфильмидаги Вайсақи акс этган пижамада «Мен тонгларни ёмон кўраман», деган ёзув ҳам бор.
«Совға учун дўстимга раҳмат. Фақат бир нарсани тушунмадим. Нега у айнан Вайсақи акс этган либосни танлади экан?», — деб ёзади Месси ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)