Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканали Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўзбекистонлик уч боксчи иштирокидаги финал жангларини 14 октябрь куни соат 21:00 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этадиган бўлди. «Дарё»нинг «Спорт» телеканалидаги манбаси берган ахборотга кўра, кўрсатувлар жадвалига бу борада тегишли ўзгартириш киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 56 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионати финалида ирландиялик Майкл Конланга қарши, 64 килограмм вазн тоифасида Фазлиддин Ғоипназаров россиялик Виталий Дунайцевга қарши, 75 килограмм вазн тоифасида эса Бектемир Мелиқўзиев кубалик Арлен Лопесга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)