Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 14 октябрь куни бир нечта вазн тоифасида финал жанглари бўлиб ўтди. Афсуски, рингга кўтарилган уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг барчаси рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан чекланди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ҳал қилувчи финал жангларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64) ҳамда Бектемир Мелиқўзиев (-75) мос равишда Ирландия, Россия ва кубалик боксчиларга имкониятни бой берди.
Бугун, 15 октябрь куни 60 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилади. У ярим финалда кубалик рақиби Лазаро Алваресга 0:3 (27:30, 27:30, 27:30) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда рингга кўтарилган олти нафар ўзбекистонлик боксчидан уч нафари имкониятни бой берган эди. Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 3 та кумуш, 3 та бронза медалига эга бўлди.
Изоҳ (0)