Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Йўриқнома йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан устунлик берувчи ҳуқуқдан фойдаланувчи тезкор ва махсус хизматларга қарашли транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан қоида бузилиш ҳолатларининг махсус автоматлаштирилган фото ва видеокузатув техник воситалари томонидан қайд этилиши билан боғлиқ маъмурий ишларга доир қоида билан тўлдирилди.
Унга кўра, қоидабузарлик ҳақидаги маъмурий ишлар кечиктириб бўлмас хизмат вазифаларини бажараётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тугатилади.
Қўшимчаларга мувофиқ, автоматлаштирилган воситалар томонидан юқоридаги ҳолатда аниқланган қоидабузарликлар ҳақида маъмурий баённома тузилмайди ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси талонига ҳам қайд этилмайди.
Изоҳ (0)