11 октябрь куни Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад ал Мактум Ўзбекистонга шахсий ташриф билан келди. Ўзбекистонга сафари чоғида олинган суратлар билан шаҳзода Instagram саҳифасида бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил кузида ҳам шаҳзода Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келган эди. Нашрларда Ўзбекистонда лочин билан ов қилиш шаҳзоданинг энг севимли машғулотларидан бири эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)