Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Остона шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишлари ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.
Изоҳ (0)