Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент кўчаларидаги пиёдалар ўтиш жойини 3D кўринишида белгилаб қўйишни таклиф қилди. Муаллиф ўз ғоясини намунавий сурат билан намойиш этди.
Постга илова қилинган суратда Тошкент кўчаларидан бирида 3D шаклидаги «зебра» чизилганини кўриш мумкин.
Фикр билдирганларнинг кўпчилиги ғояни киноя билан қабул қилган. Кимдир бунинг ўрнига йўлларни текислаш муҳимроқ эканлигини айтган бўлса, бошқалар бундай ташаббус бир неча юз йиллардан кейингина амалга ошишини писанда қилган.
Изоҳ (0)