Беларусь президентлигига сайловларда 86,7 фоиз аҳоли иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» республика марказий сайлов комиссияси дастлабки маълумотларига таяниб хабар беради.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига қараганда, Витебск вилоятида энг кўп – 91 фоиз сайловчи овоз бериш учун сайлов участкасига келган.
Брест вилоятида 88,5 фоиз, Гродно вилоятида 88,48 фоиз, Гомел вилоятида 90,4 фоиз, Могилёвда 90,9 фоиз ва Минск вилоятида 89,6 фоиз сайловчилар сайлов участкаларига овоз бериш учун келди.
Эслатиб ўтамиз, Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко давлат раҳбарлигига сайловларда 83,49 фоиз овоз билан ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)