Сурияда қонуний ҳукуматни барқарорлаштириш Россия ҳарбийларининг мамлакатдаги операцияси асосий вазифаси ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«Бизнинг вазифамиз қонуний ҳукуматни барқарорлаштириш ва сиёсий муроса қидириш учун шароит яратишдан иборат», — деди у.
Россия Қуролли кучларининг Суриядаги ҳаракатларини у пухта тайёргарлик натижаси деб атади. «Осмонда ва ерда бўлаётган нарсаларнинг барчаси ўз-ўзидан юз берган ҳаракатлар эмас, балки белгиланган режаларнинг бажарилишидир», — дея таъкидлади у. Давлат раҳбари қайд этишича, қуруқликдаги операцияларни ўтказиш Москва режаларига кирмайди.
Изоҳ (0)