Борис Немцов ўлдирилиши билан боғлиқ жиноий иш қатнашчиларига давлат арбоби ҳаётига қасд моддаси бўйича айблов қўйилмайди ва айблов моддалари ўзгартирилмайди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Интерфакс» маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Немцов оиласининг вакиллари сентябрь ойида мазкур жиноятни «давлат арбоби ҳаётига қасд» тарзида талқин этиш бўйича терговга мурожаат этган эди. Бунинг учун улар Борис Немцов ўлдирилган пайтида Ярославль вилоят думаси депутати, мухолифатдаги партия ҳамраиси бўлгани, унда аввал эса губернатор, Давлат думаси депутати сифатида фаолият кўрсатгани, ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллаганини асос қилиб кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Борис Немцов ўлдирилиши билан боғлиқ жиноий иш юзасидан белгиланган барча экспертизаларни якунига етказгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)