Туркия пойтахти Анқарадаги портлаш қурбонлари сони 30 кишига етди, 126 киши яраланган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айни пайтда ушбу портлашлар муносабати билан бош вазир Аҳмад Довудўғли томонидан чақирилган Туркия хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Расмийлар портлашларни террорчилик ҳужуми сифатида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь, шанба куни эрталаб Анқарадаги темирйўл вокзали атрофида иккита кучли портлаш рўй берган. У ерда касаба уюшмаларининг намойиши ўтказилаётган эди.