“Ўзгидромет” 2024 йилнинг май ойи Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра, 1—2 май кунлари республиканинг барча вилоятларида, 3 майда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи 26-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача бўлади.
3 майда республиканинг жануби-ғарбида, 4-5 майда кунлари кўпчилик вилоятларда, 6 майда шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати 23-28 даражадан 30-35 даражагача, баъзи жойларда 38 даражагача ўзгариб туради. Ушбу даврнинг айрим кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятли маҳаллий ёмғир ёғади.
Ҳатто битта шаҳар ичида ҳам май ёмғири бир жойда кучли ёғиши ва бошқа жойда эса деярли ёғмаслиги мумкин. Айниқса, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиши жуда хавфлидир. Улар сел каби даҳшатли табиий ҳодисанинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)