Тақводор яҳудийларга шанба куни мобил телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда, «Эхо Москви» хабарига кўра, таниқли раввин (яҳудий роҳиби) Исраэл Розен қарор чиқарган.
Тақводор яҳудийларнинг аксарияти мазкур қарорни «инқилобий» деб атамоқда. Қарор нотинч вазият ва доимий террорчилик хавфи мавжудлиги муносабати билан қабул қилинган.
Раввиннинг қарорига мувофиқ, мобил телефондан фақат фавқулодда хабарларни қабул қилиш учунгина фойдаланиш мумкин — оддий қўнғироқларни амалга ошириш, SMS-хабарларни йўллаш ва қабул қилишга рухсат йўқ.
Исроил нашрларининг ёзишича, қарорнинг инқилобийлиги шундаки, у Тавротда яҳудийлар шанба куни ҳеч қандай иш билан банд бўлмаслиги ҳақидаги чекловга зид келади.