Доғистондаги Гимри қишлоғида аксилтеррор операцияси (АТО) тартиби жорий этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Доғистоннинг Унцукул тумани, Гимри қишлоғида аксилтеррор операцияси тартиби жорий этилди. Жангариларни излаб топиш ва зарарсизлантириш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда», — деди Россия Миллий аксилтеррор қўмитасининг Доғистондаги тезкор штаби вакили.
Маълумот учун, 2015 йилнинг август ойида республика раҳбари Рамазон Абдулатипов Россия президенти Владимир Путинга Доғистондан Россиянинг бошқа ҳудудларига экстремизм ёйилиши таҳдиди амалда бартараф этилгани, республикада жиноятларнинг умумий даражаси пасайгани ҳақида ҳисобот берганди.