Тошкентдаги қурилиш объектида 13 та рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ўзкомназорат” инспекцияси ҳамда “ЭМММ” ДУКнинг ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Унда фуқаро Х.Ж. томонидан Миробод тумани, Катта Миробод кўчасида жойлашган қурилиш объектида 13 та радиоэлектрон воситалар (рация)дан тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Бу билан фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига (радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик) асосан жазо чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)