Туркия пойтахти Анқарадаги темирйўл вокзали яқинида иккита портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида кўпчилик ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани айтилмоқда. Номаълум кимса касаба уюшмалари ва Туркия тиббиёт палатаси томонидан ўтказилаётган намойиш чоғида 2 та портловчи қурилмани ишга туширган.
Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда, портлаш жойига тиббий ёрдам машиналари жўнатилган.