Евроиттифоқ Беларусь ва унинг президенти Александр Лукашенкога нисбатан киритилган сакцияларни тўрт ойга бекор қилади. Бу ҳақдаги қарор келаси ҳафтадаёқ қабул қилиниши мумкин, деб ёзади «РБК» Reuters’га таяниб.
Reuters манбаларидан бирига кўра, санкцияларни бекор қилиш бўйича қарор мамлакатда 11 октябрга мўлжалланган президентлик сайловлари қандай ўтишига боғлиқ бўлади.
Лукашенко ва Беларуснинг яна 140 фуқаросига нисбатан амалда бўлган санкцияларнинг октябрь охиридан февраль охирига қадар тўхтатилиши «қора рўйхат»дагиларга Европа банкларидаги маблағларини эркин кўчириб, ЕИга кириш имконини беради. Евроиттифоқ Беларусда инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор янги ҳолатларни аниқласа, санкциялар қайтадан янгиланиши мумкин.
Изоҳ (0)