Бортида Узоқ Шарқдан келган 19 нафар россиялик денгизчи бўлган Pattana кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портида кредиторлар даъвоси бўйича хатланди, дея хабар бермоқда Interfax.
Кема капитани сўзларига кўра, денгизчилар қарзи тахминан 95 минг долларни ташкил этади. Кредиторлар даъвоси эса 150 минг доллардан ошади. Корея қонунларига кўра, кема хатлангач, денгизчилар уни тарк этишга мажбур бўлади.
Бироқ Россия экипажида ватанига қайтиб кетиш учун чипта олишга пул бўлмагани туфайли, улар ҳозирча кемада қолмоқда.
Изоҳ (0)