Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Украина президенти Пётр Порошенконинг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, кўмир саноати, транспорт-логистика ва қишлоқ хўжалиги саноати соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари Украина жануби-шарқидаги вазият, Минск келишувларининг бажарилиши каби халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Пётр Порошенко Қозоғистон президентининг Украинада тинчликни қўллаб-қувватлашга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
Изоҳ (0)