КХДР етакчиси Ким Чен Ин синглиси Ким Ё Чжонни ўзининг шахсий хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда қатнашишдан четлаштирди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Жанубий Кореянинг «Чосон ильбо» газетасига таяниб.
Унинг ёзишича, Шимолий Корея раҳнамоси ушбу қарорни қатор ҳодисалардан сўнг қабул қилган.
Хусусан, 2015 йил майидаги ёшлар фестивалида Ким Чен Инни оломон ўраб олиб, унинг қўлларидан торта бошлаган, бу КХДР раҳбари соқчилари унинг ўтиб кетиши учун йўл очгунича давом этган. Бундан ташқари, Ким Чен Иннинг коллектив хўжаликлардан бирига ташрифи чоғида мамлакат етакчисини кутиб олган ансамбль мусиқачиларидан бири унинг юзига гитараси билан туширишига сал қолган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил мартида Ким Чен Ин синглисининг исми КХДР матбуотида илк бора эътироф этилган, бу «унинг мақоми ошгани»дан дарак бериши айтилган эди. Ўшанда Ким Ё Чжон Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида тилга олинганди.
Изоҳ (0)