Франция ҳарбийлари ИШИДнинг Суриядаги нуқталарига иккинчи марта авиазарбалар берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Жан-Ив Дрианга таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ҳужум нишони террорчиларнинг машғулот лагери бўлган. Унга иккита Rafale қирувчи самолётидан бомбалар ташланган.
«Зарбалар мўлжалга тегди», — дея таъкидлади муассаса раҳбари.
Нашр эслатишича, Франция Сурияда ИШИДга бундан аввал сентябрь охирида авиазарбалар берган эди.
Изоҳ (0)