10—11 октябрь кунлари Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номли боғда регби бўйича болалар фестивали — GIR Festival бўлиб ўтади. Тадбирни Ўзбекистон регби федерацияси Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
GIR Festival Халқаро регби иттифоқига аъзо 120 давлатда ўтказилади, у айни кунларда Буюк Британияда бўлиб ўтаётган регби бўйича Жаҳон кубогига бағишланган.
Фестивалда Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтнинг 10 та жамоаси (жами 200 нафар бола), шунингдек, Қозоғистондан келган бир неча жамоалар иштирок этиши кутилмоқда. Ундан ташқари, регби-15 бўйича олтита кўргазмали ўйин намойиш этилиши ҳамда Буюк Британиядан келган мураббийларнинг маҳорат дарслари ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)