ФИФА вице-президенти Исса Ҳаяту Йозеф Блаттер лавозимидан четлаштирилган муддатда мазкур халқаро ташкилот президенти вазифасини бажариб туради. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси Блаттерни 90 кунга лавозимидан четлатишга қарор қилди. Бу муддат узайтирилиши мумкин, аммо узоғи билан 45 кунга.
Швейцария прокуратураси Блаттерни УЕФА президенти Мишель Платинига ноқонуний равишда 2 миллион франк ўтказиб берганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)