«Манчестер Юнайтед» футбол клуби мухлиси Крис Скотт ўзининг севимли жамоаси тўп сурадиган «Олд Траффорд» стадиони нусхасини ясаш учун 450 соатдан ошиқ вақт сарфлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«МЮ» ишқибози макетни тайёрлашда гугурт доналаридан фойдаланди. Крис стадионнинг ҳеч бир нарсасини қолдирмай, жумладан, клубнинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳайкалини ҳам қўшиб яратди. У ҳали ишини якунига етказгани йўқ, аслият билан ўртада фарқ қолмаслиги учун нусхани янги унсурлар билан тўлдиришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)