Жорий йилнинг 6—7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Республикадаги махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ўртасида анъанага айланиб келаётган навбатдаги Республика Паралимпия ўйинлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Паралимпия ўйинларининг дастурига асосан енгил атлетика, сузиш ва дзюдо спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу ўйинларда жами 200 дан ортиқ интернат тарбияланувчилари иштирок этди.
II Паралимпия ўйинлари Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкиллаштирилди.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)