ФИФА ташкилотнинг Ахлоқ қўмитаси ташкилотнинг бер нечта мансабдор шахсларни лавозимини четлатишга қарор қилди, деб хабар беради «Uff.uz».
УЕФА президенти ҳамда ФИФА вице-президенти Мишель Платини, шунингдек, ФИФА бош котиби Жером Вальке ФИФА президенти Йозеф Блаттер каби 90 кунга ўз лавозимларидан четлатилди.
Вазият тақозо қилса, мазкур муддат яна 45 кунга узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг собиқ вице-президенти Чон Монжун ҳам ҳар қандай футбол фаолиятидан четлатилган ва 100 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилганди.
Изоҳ (0)