Москвада Heliopark Hotels меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Александр Гусаков ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Россия ИИВга асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Россия ИИВ вакили Елена Алексееванинг маълум қилишича, Гусаков 26 миллион долларни талон-торож қилиш иши бўйича гумон қилинмоқда.
ИИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, меҳмонхоналар тармоғининг раҳбари шаҳарни тарк этмаслик ҳақидаги тилхатга имзо чекканига қарамай, Россияни тарк этишга уринган.
Гусаков аэропортда ҳибсга олинган, Таганский туман суди ишбилармонни икки ойга ҳибсга олиш учун санкция берган.
ОАВ маълумотларига кўра, Гусаков талон-торож қилган деб гумон қилинаётган 26 миллион доллар — бизнесни ривожлантириш учун олиниб, охир-оқибат қайтарилмаган кредитдир.
Изоҳ (0)