Туркия мамлакатга НАТО қўшинларини киритишни сўраб, альянс раҳбариятига мурожаат қилмаган. Бу ҳақда, «РБК»нинг хабарига кўра, Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълум қилди.
Куни кеча НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркияга қўшинларни юборишга тайёр эканлигини маълум қилганди. «НАТО ўзининг барча иттифоқчиларини, хусусан, Туркияни ҳам ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилишга тайёр ва қодир», — дея, Столтенберг Россиянинг Суриядаги авиазарбалари «хавотирга сабаб бўлаётгани»ни қайд этганди.
Альянс бош котиби мазкур баёнотни НАТОга аъзо мамлакатларнинг мудофаа вазирлари иштирокидаги Брюссель саммити арафасида берди. Учрашувда Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида Столтенберг, агар зарурат туғилса, альянс қўшинлари Туркияга жўнатилиши мумкинлиги, бироқ ҳозирча бундай қилинмоқчи эмаслиги, чунки Туркия армияси кучли эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)