Исроилда совуқ қурол билан қуролланган фаластинлик террорчилар томонидан янги ҳужумлар содир этилди, деб хабар беради Reuters.
Тель-Авивдаги ҳарбий штаб яқинида босқинчи тўрт нафар жабрланувчи, жумладан исроиллик аскарга ҳам санчиш воситаси ёрдамида шикаст етказди. Қочишга уринган босқинчини бошқа ҳарбий хизматчи отиб ўлдирди.
Тель-Авивдаги ҳужумдан сўнг, тез орада Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Қирят Арбада фаластинлик бир эркак кишига жароҳат етказди.
Бундан ташқари, Қуддусда фаластинлик яҳудий диний ўқув муассасасининг талабасини яралади. Полициянинг маълум қилишича, босқинчи воқеа жойида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Қуддуснинг ғарбий қисмида 4 октябрга ўтар кечаси пичоқ билан қуролланган фаластинлик исроиллик ўткинчини яралаган эди.
Изоҳ (0)